CRM. ORM. CMS.

СИЗНИНГ БИЗНЕСИНГИЗНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН ҲАММА НАРСА

7 fevral 2020 г.

10 та маслаҳатлар

10 та маслаҳатлар

Кўпроқ учрашувлар ташкиллаштиринг. Агар сиз ўз бизнесингизда савдо ҳажмини оширмоқчи бўлсангиз, аввало, салоҳиятли мижозлар билан учрашувлар белгилашни йўлга қўйишингиз керак. Бу каби учрашувларни кўпроқ ташкил қилиш учун Сиз қарор қабул қилиш жараёнини тезлаштиришингиз ва салоҳиятли мижозларни тез суръатларда жалб қилишингиз зарур. Автопилотда аъзолик бизнесини ривожлантиринг.

Аъзоликка жалб қилиш турли соҳалардаги бизнес учун оммалашган стратегияга айланиб бормоқда. Мижозлар билан доимий алоқа ўрнатганингизга қарамасдан, сиз бизнесингизга янги аъзоларни жалб қилишингиз ва уларнинг узлуксиз фаолиятини таъминлашингиз керак. Мақсадли аудиториядан фойдаланинг.

Мижозларга маҳсулот ёки хизмат таклиф қилишдан аввал, Сиз улар ҳақидаги маълумотга эга бўлишингиз зарур. Аудиторияни ўрганиш учун катта харажат қилиш керак эмас. Аксинча, Сиз кичик бюджет билан ҳам аудиторияни тадқиқ қилиш мумкин бўлган воситалардан фойдаланишингиз мумкин. Ижтимоий тармоқларда ютуқли акциялар эълон қилинг. Ижтимоий тармоқлар мижозлар билан алоқа ўрнатиш ва савдо қилиш борасида бебаҳо воситага айланиши мумкин. Бироқ, аввал Сиз компаниянгизни муваффақиятга эришишини таъминловчи режа тузишингиз керак бўлади.

Саволларни ўрганиш орқали бизнеснинг танилувчанлик қобилиятини оммалаштириш Маҳаллий бизнес учун савдо ва унга оид маълумотлар турли қидирув воситаларида доимий равишда кўриниши керак. Google ўз платформасида саволларга жавоб бериш имкониятини бизнеснинг танилиш қобилиятини ошириш сифатида тақдим этади. Рақамли маркетинг усулларини синаб кўринг. Рақамли маркетинг Сизга вақт ўтиши билан савдо ҳажмини кўпайтиришингиз учун салоҳиятли мижозларни жалб қилишга ёрдам беради. Иссиқлик харитасида (angl.heatmap) хатоларга йўл қўйманг.

Кичик бизнес учун веб-сайтингизда имкон қадар савдо ҳажмини ошириш учун, одамлар Сизнинг сайтда ёритилган бизнес маълумотларингизга қандай муносабатда бўлишларини чиндан ҳам таҳлил қилишингиз керак. Иссиқлик хариталари бу борада самарали восита бўла олади. Фойдали бизнес веб-сайтини йўлга қўйинг.

Сизнинг бизнес сайтингиз кўп вазифаларга эга бўлиши зарур. У пухта ўйланган, фойдаланишга осон ва, энг муҳими, ҳақиқатда пул ишлаб топишингизга ёрдам бера олиши керак. Мижозларингиз электрон манзилларидан иборат почта рўйхатингизни яратинг. Электрон почта узоқ вақт мобайнида салоҳиятли мижозлар билан алоқа ўрнатмоқчи бўлган корхоналар учун энг машҳур воситалардан бири бўлиб келган. Бироқ, савдо қилишдан аввал, Сиз янги мижозларни жалб қилишингиз зарур.

Instagram сирларини билиб олинг. Instagram савдо-сотиқни омма орасида тарғибот қилиш учун самарали платформа бўлиши мумкин. Лекин ундан қандай тўғри фойдаланиш сирларини ўрганиб чиқишингиз зарур.

Бошқа мақолалар

Email-маркетингни ривожлантириш учун 5 маслаҳат

7 fevral 2020 г.

Масофадан ишлаш учун 27 восита

30 mart 2020 г.

SMM маркетинг Ўзбекистонда

23 aprel 2022 г.